Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов дунёнинг озиқ-овқат тизимларини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган етакчи олимлар, сиёсатчилар ва инноваторларни…

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов дунёнинг озиқ-овқат тизимларини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган етакчи олимлар, сиёсатчилар ва инноваторларни…
бирлаштирган “2026-йилнинг энг илғор агросаноат пионерлари” (Топ Агри-фоод Пионеерс) халқаро рўйхатидан ўрин олди. Ҳар уч йилда бир марта эълон қилинадиган ушбу нуфузли рўйхатга бу йил Австралиядан Ўзбекистонгача бўлган 30 давлат ва олти қитъадан 40 нафар етакчи мутахассис киритилди. Улар қаторидан ўрин олиш мамлакатимиз аграр соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва инновацион ёндашувларнинг халқаро миқёсда эътироф этилаётганидан далолат беради. Мазкур юксак эътироф Иброҳим Абдурахмоновнинг қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ҳамда илм-фан ва инновацияларни ишлаб чиқариш билан уйғунлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларининг халқаро ҳамжамият томонидан юксак баҳоланганини кўрсатади. Батафсил ўқиш учун қуйидаги ҳаволани босинг: https://www.worldfoodprize.org/index.cfm/87428/49483/40_food_security_trailblazers_recognized_by_world_food_prize_foundation_in_top_agrifood_pioneers_list Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.