Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида 8- декабр – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун…

муносабати билан тадбир ўтказилди.
Тадбирни бош директор Шуҳрат Отажонов очиб, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришдаги сиёсий, ҳуқуқий, ташкилий ва иқтисодий ўзгаришлар, мамлакатимиз Қомусининг тараққиёт ва мамлакат келажагидаги ўрни ҳақида сўз юритди. Шундан сўнг тадбирда Миллий марказ ҳуқуқшуноси Отабек Файзиев сўзга чиқиб Ўзбекистон Республикасининг Янги таҳрирдаги Конституциясига киритилган ўзгартиришлар жорий йил 30-апрелда бўлиб ўтган умумхалқ референдуми орқали маъқуллангани ва 27 та янги модда киритилиб, улар сони 128 тадан 155 тага ошгани, нормалар сони 275 тадан 434 тага кўпайиб 65 фоизга янгилангани ҳақида маъруза қилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
Wеб-сайт | Телеграм | Факебоок | Инстаграм | ЁуТубе