Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Ўзбекистон уруғлари — Свалбард Бутунжаҳон урурғ омборида!

Ўзбекистон уруғлари — Свалбард Бутунжаҳон урурғ омборида!

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтида сақланаётган қадимий ва маҳаллий экинларнинг уруғ намуналари Норвегияда жойлашган дунёдаги энг хавфсиз уруғ сақлаш маскани — Свалбар бутунжаҳон уруғ сақлаш генбанкига муваффақиятли топширилди.

Ушбу жараён ФАО ва Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти ҳамда Нордик Генетик Ресоурке Кентер ўртасидаги самарали халқаро ҳамкорлик доирасида амалга оширилди.

Бу тарихий қадам Ўзбекистоннинг генетик хилма-хиллигини асраш, халқаро миқёсда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва миллий генофондни келажак авлод учун кафолатли етказиш борасидаги саъй-ҳаракатларининг яна бир муҳим босқичидир. Ушбу уруғлар ўзбек деҳқончилик маданиятининг тарихий бойлиги, қадимий навлар генофондининг бебаҳо намуналаридир.

Маълумот ўрнида, Свалбард Бутунжаҳон урурғ омбори (Свалбард Глобал Сеед Ваулт) — Арктика музликлари бағрида жойлашган, -18°К да ишлайдиган халқаро уруғ сақлаш омбори бўлиб, ҳозирда 1,1 миллиондан ортиқ уруғ наъмуналарини ўзида жамлаган. Ушбу уруғлик омбори ген банкларида бутун дунё бўйлаб уруғларнинг дубликатларини узоқ муддатли сақлаш таъминланади. Бу эса нотўғри бошқарув, бахциз ҳодиса, ускуналарнинг ишдан чиқиши, молиялаштиришнинг қисқариши, уруш, саботаж, касаллик ва табиий офатлар туфайли ўсимлик турларини йўқолиб кетишини олдини олади, дунёда озиқ-овқат таъминотининг хавфсизлигини таъминлайди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.