Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ўзбекистон ва Афғонистон аграр ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Афғонистон аграр ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишни муҳокама қилди
Тошкентда Халқаро пахта кунига бағишланган халқаро конференсия ҳамда Денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган мамлакатларнинг озиқ-овқат хавфсизлиги ва Барқарор ривожланиш мақсадларига бағишланган Глобал техник форум доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича вакили, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича бош музокарачиси, Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси раиси Азизбек Урунов Афғонистон Қишлоқ хўжалиги, ирригация ва чорвачилик вазири Атоуллоҳ Омарий билан учрашди. ℹМулоқотда икки мамлакат ўртасида ташқи савдо ва аграр соҳадаги ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосини кўпайтириш, инвестициявий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда соҳада илғор тажриба ва замонавий технологиялар алмашинувини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, чорвачиликни ривожлантириш, гўшт ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлаш соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш, икки мамлакатнинг мавжуд салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича фикр алмашилди. Аграр маҳсулотлар экспорти ва импортини кенгайтириш, чорвачилик тармоғида замонавий технологияларни жорий этиш, тажриба алмашиш ва ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари сифатида қайд этилди. Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги аграр алоқаларнинг кенгайиши икки мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш ва минтақада барқарор аграр ҳамкорликни кучайтиришга хизмат қилади. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.