Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ўзбекистон ва Беларус аграр ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда

Ўзбекистон ва Беларус аграр ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларус Республикасига расмий давлат ташрифи доирасида икки мамлакат ўртасидаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ташриф доирасида бўлиб ўтаётган ИИИ Беларус ва Ўзбекистон ҳудудлари форумининг “Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат” йўналишидаги ялпи сессиясида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Қаҳрамон Юлдашев иштирок этди. Унда икки мамлакат ўртасида озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини кенгайтириш, инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш, илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш ва аграр соҳадаги тажриба алмашинувини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. Қайд этилганидек, 2026-йилнинг дастлабки тўрт ойида Беларусдан Ўзбекистонга гўшт маҳсулотлари етказиб бериш ҳажми 23,8 фоизга ошган. Шунингдек, колбаса ва тайёр гўшт маҳсулотлари экспорти қарийб 2,5 баробар, сут маҳсулотлари етказиб бериш ҳажми эса сезиларли даражада кўпайган. Томонлар ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида 2030-йилга қадар озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш вазифаси белгиланган. Шунингдек, Минск шаҳрида Ўзбекистон Савдо уйининг очилиши икки мамлакат маҳсулотларини ўзаро бозорларга олиб чиқиш ва экспорт имкониятларини кенгайтириш учун янги имкониятлар яратмоқда. Мазкур ташаббуслар Ўзбекистон ва Беларус ўртасидаги аграр ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва икки томонлама савдо алоқаларини ривожлантиришга хизмат қилади. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.