Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ўзбекистон ва Жанубий Корея аграр соҳадаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Жанубий Корея аграр соҳадаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Жамшид Абдузуҳуров Жанубий Корея Республикасининг Қишлоқ тараққиёти бошқармаси (РДА) бош директори Лее Сеунгдон ҳамда халқаро “КОПИА” ташкилоти директори Лее Кёнг Ҳее бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди. Мулоқот давомида мамлакатимизда шоличилик соҳасини ривожлантириш, илмий ёндашувлар асосида серҳосил навларни яратиш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар Шоличилик илмий-тадқиқот институти ва халқаро “КОПИА” ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар қишлоқ хўжалигида инновацион ёндашувларни кенг татбиқ этишда муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидладилар. Учрашувда Жанубий Кореянинг қишлоқ хўжалигида амалий технологияларни ишлаб чиқиш, ҳудудий аграр тармоқларни ривожлантириш, фермерлар даромадини ошириш ҳамда ёшларни соҳага кенг жалб этиш борасидаги тажрибасига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, келгусида шоличилик ва чорвачилик йўналишларида илмий тадқиқотларни кенгайтириш, инновацион технологиялар алмашинувини кучайтириш ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди. Учрашув якунида томонлар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган Англашув меморандуми имзоланди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.