Ўзбекистон ва Жанубий Корея: қишлоқ хўжалиги таълими ва илм-фанида ҳамкорлик кенгаймоқда

Миллий марказ тизимидаги Қишлоқ хўжалиги кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда Жанубий Кореянинг Сеул университети (Университй оф Сеоул) ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш бўйича келишувга эришилди.
Қишлоқ хўжалиги соҳасида таълим ва илм-фан ривожини қўллаб-қувватлаш, халқаро тажриба алмашиш ҳамда қўшма илмий лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган мазкур лоиҳа доирасида:
қишлоқ хўжалиги йўналишида қўшма илмий-тадқиқот дастурлари ва лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
профессор-ўқитувчилар, олимлар ва тадқиқотчилар алмашинувини йўлга қўйиш;
хорижий мутахассислар ва талабалар ташрифларини ташкил этиш;
қўшма илмий тадқиқотлар, маърузалар ва ўқув-тренинглар ўтказиш;
илмий адабиётлар ва тадқиқот материаллари алмашинувини ривожлантириш назарда тутилган.
Ушбу ташаббус қишлоқ хўжалиги кадрлари салоҳиятини ошириш, илғор халқаро тажрибани ўрганиш ва замонавий илмий ёндашувларни амалиётга жорий этиш учун янги имкониятлар яратади.
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг.
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе