Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ўзбекистон ва Жазоир агроҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Жазоир агроҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди
Бугун қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Жазоир Халқ Демократик Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Жамила Ашур билан учрашув ўтказди. ℹМулоқот давомида томонлар Ўзбекистон ва Жазоир ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда аграр тармоққа инвестицияларни жалб этишнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар. Учрашувда мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича ўзаро савдо алмашинуви ҳажмини ошириш, экспорт-импорт алоқаларини фаоллаштириш ва икки мамлакат бозорлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. ℹ Шунингдек, йилқичилик ва балиқчилик соҳаларида ўзаро тажриба алмашиш, замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди. Томонлар мазкур йўналишлардаги ҳамкорлик икки давлат аграр соҳаси ривожига янги суръат бағишлаши мумкинлигини таъкидладилар. Учрашув якунида Ўзбекистон ва Жазоир ўртасидаги аграр ҳамкорликни янада кенгайтириш, ўзаро манфаатли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ҳамда истиқболли лойиҳаларни амалий босқичга олиб чиқиш бўйича ҳамкорликни изчил давом эттиришга тайёр эканликлари билдирилди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.