Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги аграр ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда

Бугун Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти директори Рустам Низомов ҳамда Корея Республикасининг Халқаро боғдорчилик тадқиқот институти бошқарув директори Ли Ён Бом ўртасида икки томонлама ҳамкорлик истиқболларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида шаклланиб бораётган ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, аграр таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассисларининг билим ва касбий компетенсияларини мунтазам равишда ривожлантириш, малака ошириш ва қайта тайёрлаш дастурларини халқаро тажриба асосида такомиллаштириш ҳамда илмий-амалий ишланмаларни ўқув жараёнига интеграция қилиш бўйича ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари кўриб чиқилди.
Шунингдек, томонлар мутахассислар ва экспертларнинг ўзаро ташрифларини ташкил этиш, қўшма семинар, тренинг ва малака ошириш курсларини ўтказиш юзасидан фикр алмашдилар.
Учрашув якунида ўзаро ҳамкорликнинг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини мустаҳкамлаш ҳамда ўзаро манфаатли лойиҳаларни изчил ривожлантиришга қаратилган англашув меморандуми имзоланди.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм