Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Ўзбекистон ва Озарбайжон аграр соҳа илм-фанида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда

Ўзбекистон ва Озарбайжон аграр соҳа илм-фанида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда

Шу кунларда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов бошчилигидаги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар раҳбарларидан иборат делегация Озарбайжон Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибди. Ташриф доирасида икки мамлакат ўртасида аграр соҳадаги илмий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида қатор учрашув ва музокаралар ўтказилмоқда.

Делегация Озарбайжон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва техник ўсимликлар илмий-тадқиқот институти раҳбарияти ҳамда ушбу муассасанинг илмий жамоаси билан учрашув ўтказди. Суҳбат чоғида уруғчиликни ривожлантириш, ўсимликлар касалликлари ва зараркунандаларга қарши курашиш, шунингдек, кадрлар тайёрлаш соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашув якунларига кўра, Озарбайжон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва техник ўсимликлар илмий-тадқиқот институти ҳамда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳузуридаги академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ва Пахтачилик илмий-тадқиқот институти ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

Мазкур меморандум доирасида уруғчиликни ривожлантириш, ўсимликлар касаллик ва зараркунандаларига қарши самарали курашиш бўйича тажриба алмашиш, илмий ходимлар ва докторантлар учун малака ошириш дастурларини ташкил этиш ҳамда замонавий аграр технологияларни жорий этиш каби йўналишларда қўшма фаолият юритилиши кўзда тутилган.

Бу ҳамкорлик Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги аграр илм-фан ва инновациялар соҳасидаги салоҳиятни янада юксалтиришга хизмат қилади.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.