Ўзбекистон ва Тожикистон аграр соҳа илм-фанида ҳамкорликни кучайтирмоқда

Шу кунларда Республика Агрохизматлар маркази директори Акмал Тўланов раҳбарлигидаги, Миллий марказ тизимидаги илмий муассасалар вакилларидан иборат делегация Тожикистон Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибди.
Хизмат сафари доирасида Ўзбекистон делегацияси Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги академияси тизимидаги етакчи илмий-тадқиқот муассасалари билан қатор муҳим келишувларга эришди. Хусусан, Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти Тожикистондаги йирик илмий марказлардан бири — Деҳқончилик институти билан ўзаро англашув меморандумини имзолади.
Шунингдек, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ҳам Боғдорчилик, узумчилик ва сабзавотчилик илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган меморандумни имзолади.
Мазкур келишувлар икки давлат ўртасида аграр илм-фан, инновация ва илғор тажрибалар алмашинувини янада ривожлантиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе