Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Марказ

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий ҳамкорлик янги босқичга чиқди

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий ҳамкорлик янги босқичга чиқди

Аввал хабар берганимиздек (https://t.me/AKIS_milliy_markaz/11216), бугун Тошкент давлат аграр университетида “Хитой–Марказий Осиё фан ва технологиялари: Биологик хавфсизлик ҳамда қишлоқ хўжалигини инновацион ривожлантириш” форуми бўлиб ўтяпти. Форум доирасида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳамда Хитой Халқ Республикасининг Шинжон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантиришга қаратилган англашув меморандуми имзоланди.

Мазкур меморандум томонлар ўртасидаги мавжуд ҳамкорликни институционал асосда мустаҳкамлаш, соҳадаги илмий-техник аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш ва уларнинг натижаларини ишлаб чиқариш амалиётига жорий этишни назарда тутади. Шунингдек, ушбу келишув доирасида қишлоқ хўжалиги экинларини селексия қилиш ва юқори ҳосилдор навлар яратиш, уруғчиликни ривожлантириш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш, маҳсулот сифатини баҳолаш ва қайта ишлаш, ахборот технологияларини аграр соҳада кенг қўллаш ҳамда замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқиш каби йўналишларда ҳамкорликни кучайтириш кўзда тутилган.

Томонлар илмий-тадқиқот муассасалари ва мутахассислар ўртасида ўзаро ташрифлар уюштириш, қўшма тадқиқот ишларини олиб бориш, халқаро семинарлар ва конференсиялар ташкил этиш, ахборот ва нашрлар билан алмашиш, шунингдек, бошқа ҳамкорларни жалб қилган ҳолда амалий лойиҳаларни амалга ошириш йўли билан ҳамкорликни амалий мазмунда рўёбга чиқаради.

Ушбу ҳужжат Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, фан ва инновацияни интеграциялаштириш орқали агросаноат салоҳиятини янада оширишга хизмат қилади.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.