Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Марказ

Ўзбекистон ва Хитой уруғчилик ва селексия соҳасида ҳамкорликни кучайтирмоқда

Ўзбекистон ва Хитой уруғчилик ва селексия соҳасида ҳамкорликни кучайтирмоқда

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида барча соҳаларда ҳамкорлик алоқалари йил сайин мустаҳкамланиб бормоқда. Бу албатта ўзининг кутилган натижасини беряпти. Жумладан, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришдаги ўзаро ҳамкорликлар ҳам янги босқичга кўтарилмоқда. Айниқса, бу соҳа илм-фани борасидаги ҳамкорликларда яққол кўзга ташланмоқда. Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори, академик Шодмон Намозов ва Хитойнинг уруғчилик ва селексияга ихтисослашган “Хинжианг Жингҳуа Сеедс Ко., Лтд.” компанияси директори Ченгбо Жианг ўртасида бўлиб ўтган учрашувда ҳам бу алоҳида эътироф этилди.

Самимий ва ишончли руҳда кечган мулоқотда Марказ раҳбари меҳмонларга ташкилотнинг илмий салоҳияти, инфратузилмавий имкониятлари ва амалга оширилаётган вазифалар ҳақида маълумот берди. Ўз навбатида жаноб Ченгбо Жианг ҳам Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази раҳбарияти ва тизимдаги Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти раҳбарининг ўтган йили Хитойга амалга оширган хизмат сафари давомида эришилган дастлабки келишув асосида олиб борилаётган илмий ҳамкорлик ижобий натижа бераётганини мамнуният билан қайд этди.

Мулоқот давомида томонлар қишлоқ хўжалигида уруғчилик ва селексия йўналишида ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олди. Шунингдек, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳамда “Хинжианг Жингҳуа Сеедс Ко., Лтд.” ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

Юқори ҳосилдор, қурғоқчилик ва шўрга чидамли пахта навларини биргаликда яратиш, эртапишар ва юқори зичликда экиладиган пахта навлари ҳамда буғдойдан кейинги экиш моделларини намойиш этиш, молекуляр маркерга асосланган қўшма селексия лабораториясини ташкил этиш, Хитойнинг Хайнан провинсияси (Саня)да мавсумдан ташқари селексия (офф-сеасон) базасини барпо этиш ва пахта селексияси бўйича кадрлар тайёрлаш ҳамда техник ўқув-тренингларни амалга ошириш меморандумнинг асосий шартлари сифатида белгиланди.

Мазкур шериклик иқлим ўзгариши шароитида селексияни жадаллаштириш, маҳаллий шароитга мос чидамли пахта навларини амалиётга тезкор жорий этиш ва қишлоқ хўжалигида ижтимоий-иқтисодий самарадорликни оширишга хизмат қилади.

Бундан ташқари, қўшма лаборатория ва офф-сеасон база орқали нав танлаш жараёнлари қисқаради, илмий яратувчан салоҳият ортиб, икки давлат олимлари ўртасида замонавий технологиялар алмашинуви кенгаяди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.