Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ўзбекистон – Хитой: аграр соҳадаги янги ресурсларни ишга солиш бўйича Меморандум имзоланди

Ўзбекистон – Хитой: аграр соҳадаги янги ресурсларни ишга солиш бўйича Меморандум имзоланди
Бугун қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Шукуров Хитой Халқ Республикасининг “Янглинг” компанияси вакиллари билан учрашди. Унда сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида агроҳамкорлик алоқалари тобора мустаҳкамланиб бораётгани, айнан қишлоқ хўжалиги бўйича икки давлат тадбиркорлари ўртасида ҳамкорлик муносабатлари ўзаро тенг манфаатлар асосида ривожланиб бораётгани қайд этилди. Учрашувда икки давлат ўртасидаги агроҳамкорлик муносабатларини нафақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари айланмаси кўринишида, балки аграр соҳадаги илм-фан ва инновация, қишлоқ хўжалиги технологиялари каби бошқа йўналишларда ҳам ривожлантириш мумкинлигига алоҳида эътибор қаратилди. Алишер Шукуров жорий йилда Хитойдан ғўзанинг касалликларга чидамли нав уруғлари келтирилиб экилгани, келгусида эса боғдорчилик йўналишида ҳам ҳамкорликни янада ривожлантириш, хусусан, олманинг серҳосил ва экспортбоп навларини келтириб, юртимизда етиштиришнинг ҳар икки томон учун ҳам мақбул жиҳатларига алоҳида тўхталиб ўтди. Учрашувда вазирлик ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази ҳудудида кўргазмалар ҳудудини ташкил этиш ва бу ҳудудда амалга ошириладиган ишлар масаласи ҳам муҳокама қилинди. Шунингдек, учрашув сўнгида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази ва “Янглинг Модерн Агрикултуре интернатионал Кооператион Ко., Лтд” компанияси ўртасида қишлоқ хўжалиги фанлари ва технологияларини тадбиқ этиш ва ривожлантириш, аграр соҳа учун истеъдодли кадрларни тайёрлаш, умуман қишлоқ хўжалигида алмашинув ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида ҳамкорлик Меморандумини имзолашди. Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов меҳмонларни Ўзбекистон ва Хитойнинг аграр соҳадаги ҳамкорлигида янги босқич бошлангани билан қутлар экан, бу Қишлоқ хўжалигидаги ресурсларни биргаликда ишга солиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг қўшимча қиймат занжирини ошириш орқали ҳар икки давлат учун ҳам манфаатли бўлишига алоҳида эътиибор қаратди. Имзоланган Меморандумга кўра, томонларнинг илмий-тадқиқот муассасалари ва корхоналари ўртасида техник алмашинув йўлга қўйилади ва ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги ва илмий технологик янгиликлар амалга оширадилар. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.