Ўзбекистон-Хитой аграр таълим форуми

Бугун, Хитой Халқ Республикасининг пойтахти Пекин шаҳрида жойлашган Ўзбекистон элчихонасида бўлиб ўтаётган "Ўзбекистон-Хитой аграр таълим форуми"да Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Шимолий-Ғарбий Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги университети проректори профессор Wу Путе ҳамда Синсзян университети ректори Сяо Фу ва бир қатор қишлоқ хўжалиги университети раҳбарлари иштирок этмоқда.
Ҳозирда, Тошкент давлат аграр университети Шимолий-Ғарбий Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги университети ҳамда Синсзян университети билан бир қатор ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириб келмоқда.
Яқинда Синсзян университетининг 20 нафар ўқитувчи ва талабаларидан иборат гуруҳ Тошкент давлат аграр университетига амалиёт ўташ учун келгани ҳам Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги кўп йиллик манфаатли ҳамкорликнинг яна бир кўринишидир.
Айтиш керакки, Хитой Ўзбекистон билан кўп томонлама амалий ҳамкорликни йўлга қўйган бўлиб, бу ҳам айнан Хитойлик ҳамкорларнинг Ўзбекистонга қизиқишининг ниҳоятда кучли эканлигидан далолат беради.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм