Ўзбекистон-Хитой: ҳамкорликнинг янги босқичлари

Бугун, Хитой Халқ Республикасининг пойтахти Пекин шаҳрида жойлашган Ўзбекистон элчихонасида бўлиб ўтаётган "Ўзбекистон-Хитой аграр таълим форуми"да ҳам айни шундай ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўз навбатида илм-фанни ривожлантириш орқали қишлоқ хўжалигида янгича қараш, янгича муносабатларга ишонч билдирган ҳолда давлатимиз раҳбарининг Хитой Халқ Республикасига амалга ошираётган ташрифи кенг кўламли ислоҳотларнинг изчиллигини таъминлашда алоҳида ўрин тутиши қайд этиб ўтилди.
Айтиш керакки, Хитой Ўзбекистон билан кўп томонлама амалий ҳамкорликни йўлга қўйган бўлиб, бу ҳам айнан Хитойлик ҳамкорларнинг Ўзбекистонга қизиқишининг ниҳоятда кучли эканлигидан далолат беради.
Айниқса охирги йилларда “Бир макон, бир йўл” дастури доирасида Хитой мамлакатини, нафақат ички ривожланиши, балки минтақада катта қадам ташлаётгани Хитойнинг олиб бораётган сиёсати Ўзбекистон сиёсати билан билан ҳамоҳанглиги ҳамда кейинги йилларда икки мамлакат ўртасидаги дўстлик алоқаларини, минтақадаги тинчлик ва барқарорликни таъминлашдаги ташаббусларни белгилаб беради.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм