


Бугун куннинг иккинчи ярмида Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов Хитой Халқ Республикасининг Хинжианг Ҳонгтаи Сеед Индустрй Течнологй компанияси директори жаноб Лу Дешенг билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида компаниянинг пахтачилик соҳасидаги илмий натижалари ва ютуқлари муҳокама қилинди. Шунингдек, ушбу компаниянинг кöсак қурти, шўр ва гербицидга чидамли генли ғўза навларини Ўзбекистонда синовдан ўтказиш, намойиш майдончасини ташкил қилиш, синовдан ўтган навни патентлаш, маҳаллий иқлимга мос агротехника усулларини ишлаб чиқиш борасида келишувга эришилди.
Шундан сўнг Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти ҳамда Хинжианг Ҳонгтаи Сеед Индустрй Течнологй компанияси ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича уч томонлама шартнома имзоланди. Бу ҳамкорлик Ўзбекистонда янги серҳосил, шўрга, ҳашаротларга ва гербицидга чидамли ғўза навларини яратиш ҳамда агротехнологияларни такомиллаштиришда муҳим қадам бўлиши кутилмоқда.
