Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Ўзбекистон – Хитой: қишлоқ хўжалигида рақамли ечимлар

Ўзбекистон – Хитой: қишлоқ хўжалигида рақамли ечимлар

2025–2030 йилларга мўлжалланган стратегик ҳамкорлик доирасида қишлоқ хўжалигини рақамли трансформация қилиш мақсадида Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида қатор учрашувлар, семинар ва кўргазмалар ташкил этилмоқда.

Шу муносабат билан бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ходимлари учун амалий семинар ўтказилди. Унда Хитойнинг Хинжианг Санwеи Смарт Контрол Агрикултурал Скиенке анд Течнологй компанияси вакиллари иштирок этиб, қишлоқ хўжалиги ерларини янги технологиялар орқали, айниқса, қурғоқчилик ва глобал исиш шароитида самарали суғориш тизими ҳақида тақдимот намойиш қилишди.

Тақдимотда янги суғориш технологиясининг кўп тармоқли афзалликлари таъкидланди — у нафақат турли экинлар, балки дон-дун маҳсулотлари ва боғдорчилик учун ҳам мўлжалланган. Бундай технологиялар фермерларнинг меҳнатини енгиллаштириш, ишчи кучи ўрнини техника воситалари билан босқичма-босқич алмаштириш имконини яратади.

Умумий муҳокамалар жараёнида янги технологияни жорий этишдаги муҳим жиҳатлар — унинг нархи, техник воситалар, зарур хомашё ҳамда маҳаллий мутахассисларнинг Хитойда малака ошириш дастурларида иштирок этиш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида келгусида ҳам қишлоқ хўжалиги соҳасида ўзаро ҳамкорликда қатор лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.