Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Марказ

Ўзбекистон ёшлари Италияда билим олади

Ўзбекистон ёшлари Италияда билим олади

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Италиянинг Тускиа университети ҳамкорлигида янги лойиҳа йўлга қўйилди. Ушбу лойиҳа доирасида сараланган 18 нафар иқтидорли ёш магистратура босқичида таҳсил олиш учун Италияга боради.

Бугун Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Жамшид Абдузухуров талабалар ва уларнинг ота-оналари билан учрашиб, хорижда ўқиш жараёнида эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар ҳақида сўз юритди ҳамда фойдали тавсиялар берди.

Талабалар сафарга чиқишдан аввал Халқаро қишлоқ хўжалиги университети, Геномика ва биоинформатика маркази, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, Венгрия картошкачилик илмий маркази ва Атяб Интернатионал лабораторияларида бўлиб, амалий билимларини бойитишди.

Мазкур ташаббус ёшларнинг илмий салоҳиятини ошириш, халқаро тажрибани ўрганиш ҳамда келгусида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасига янгича қараш олиб киришга хизмат қилади.

Шунингдек, лойиҳа доирасида нафақат таълим, балки Ўзбекистон ва Италия олимлари ўртасида қўшма илмий изланишлар, илмий мақолалар яратиш, аграр соҳада замонавий технологияларни жорий этиш каби йўналишлар ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилган.

Бу эса мамлакатимиз ёшларининг нафақат билим, балки илмий-амалий тажрибаларини ҳам мустаҳкамлаш имконини беради.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.