Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ўзбекистон заминига энг сара ва ҳосилдор навларни экиш орқали пахта ҳосилдорлигини ошириш мумкин

Ўзбекистон заминига энг сара ва ҳосилдор навларни экиш орқали пахта ҳосилдорлигини ошириш мумкин
Айни пайтда қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов аграр соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижадорлиги билан яқиндан танишиш мақсадида амалий ташриф билан Сирдарё вилоятига ташриф буюрди. Ташриф дастурининг илк локацияси бўйича Сирдарё тумани ҳудудида жойлашган Ўзбекистон Хитой қўш корхонаси “Пенг Шенг” МЧЖнинг пахта-дала майдони билан танишилди. ▶Бу ерда 67 гектарли ер майдонида томчилатиб суғориш орқали 34 гектарида қўш қатор ҳамда қолган қисмида оддий 76 см якка қатор усулида хорижий пахта нави экилган. Шунингдек, 3000 гектар ерда хитой технологияси асосида маҳаллий нав етиштирилмоқда. Ўтган йилда 60 сентнергача ҳосил олинган бўлса, жорий йилда 80 сентнергача ҳосил олиш режалаштирилган. Бироқ, бу ердаги олиб борилаётган ишлар қониқарли даражада эмас. Сабаби, агротехник тадбирлар ўз вақтида бажарилмаган, чигит экиш технологияларига ҳам амал қилинмаган, томчилатиб суғориш технологиясидан фойдаланиш ҳам айтарли даражада эмас. Вазирнинг эътирозига сабаб бўлган жиҳат ҳам айни шу. Вазир айни жиҳатларга эътибор қаратар экан, бу ерда иш тўғри йўлга қўйилмагани, ҳудудда олиб борилаётган агротехник тадбирлар, шунингдек, вегетация жараёни билан яқиндан танишар экан, илмий ёндашув асосида илғор ва замонавий қишлоқ хўжалиги агротехнологияларини ишлаб чиқиш, вегетация даврида алоҳида назорат олиб бориш уларнинг апробациясини тўғри ва ўз муддатида ўтказиш борасида ўз таклифларини бериб ўтди. Бинобарин, дала четларидан ҳам унумли фойдаланиш, асраш мақсадида маккажўхори ва супургидан ҳимоя девори сифатида фойдаланилмагани юзасидан эътироз билдирилди. Албатта, агротехник тадбирлар ўз вақтида сифатли амалга оширилса, ғўзадан гектарига 80 сентнер ҳосилдорликка эришиш мумкин бўлади. Мақсад пахта етиштириш ҳолати ва ҳосилдорликни ошириш бўйича илғор технологияларни амалиётга жорий этиш, хорижий ва маҳаллий олимларнинг интеграциялашуви асосида бой тажриба ҳамда илмий асосланган тавсиялар асосида иш олиб бориш орқали ҳосилдорликни каррасига ошириш. Зеро, ҳосилдорликни ошириш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, экспорт географиясини кенгайтириш – халқимизнинг турмуш шароитини ошириш имконини беради. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.