Ўзбекистонда ғаллачиликни ривожлантиришга қаратилган янги лойиҳалар

КИММЙТ халқаро илмий марказининг Глобал Wҳеат Програм директори, доктор Флавио Бресегҳелло Миллий марказ тизимидаги Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти фаолияти, илмий-тадқиқот ишлари ҳамда мавжуд илмий инфратузилма билан яқиндан танишди.
Мулоқот давомида Ўзбекистонда ғаллачилик йўналишида амалга оширилиши режалаштирилаётган янги лойиҳани муҳокама қилиш, унинг илмий йўналишларини мувофиқлаштириш ва ҳамкорлик механизмларини белгилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур лойиҳага мамлакатимиздаги соҳа олимлари ва етакчи илмий муассасаларни кенг жалб этиш кўзда тутилмоқда.
Ўзбекистоннинг тупроқ-иқлим шароитига мос, абиотик ва биотик стресс омилларига чидамли, юқори ҳосилдор — гектаридан 100 сентнердан ортиқ ҳосил беришга мўлжалланган ғалла навларини замонавий селексия усуллари асосида яратиш ҳамда уларнинг уруғчилик тизимини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот якунида генетик ресурслардан селексия дастурларида самарали фойдаланиш, замонавий геномик ва селексион ёндашувларни жорий этиш, миллий илмий салоҳиятни бирлаштириш ҳамда ғалла етиштириш йўналишидаги халқаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг.
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе