Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ўзбекистонда голубика етиштириш илмий асосда ташкил этилади

Ўзбекистонда голубика етиштириш илмий асосда ташкил этилади
Бугун куннинг иккинчи ярмида Миллий марказ директори Ш. Отажонов Беларус Республикасининг резавор мевалар етиштириш бўйича дунёга таниқли бўлган “Ягодка” фермер хўжалиги раҳбари Андрей Костюковни қабул қилди. Музокаралар жараёнида Ўзбекистонда резавор мева бўлган голубика етиштиришни илмий асосда ташкил қилиш муҳокама қилинди. Миллий марказ директори Ш. Отажонов бу борада Ўзбекистонда катта имкониятлар борлиги, ҳамкорликда лойиҳани амалга ошириш ҳар икки томон учун манфаатли бўлиши ва бу борада Миллий марказ ҳамкорлик таклифини қўллаб-қувватлашини билдирди. Учрашув якунида Миллий марказ, марказ тизимидаги академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ва Беларус Республикасининг “Ягодка” фермер хўжалиги ўртасида қиймати 200 минг долларни ташкил қилувчи уч тамонлама шартнома ва лойиҳани амалга ошириш борасидаги “Йўл харитаси” имзоланди.

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.