Ўзбекистонда К-Фарм лойиҳаси доирасида замонавий кўчатчилик ва инновациялар жорий этилмоқда

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказида Корея Республикасининг ЭПИС ташкилоти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Миллий марказ директори ўринбосари Ғафуржон Эшматов, Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти директори Баҳодир Эшчанов ҳамда Корея Республикасининг ЭПИС ташкилоти бош менежери Ли Канг Оҳ иштирок этди.
Учрашув давомида К-Фарм лойиҳасини якунлаш ва инфратузилмани шакллантириш, шу жумладан коммуникация масалалари муҳокама қилинди.
Маълумот учун айтиш керакки, К-Фарм (Кореа Фарм) – Корея Республикасининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги инновацион лойиҳаси бўлиб, у замонавий технологиялар асосида автоматлаштирилган фермер хўжаликларини ташкил этишни назарда тутади. Лойиҳа доирасида ақлли қишлоқ хўжалиги технологияларини жорий этиш, ресурс тежайдиган усуллардан фойдаланиш ҳамда малакали кадрлар тайёрлаш кўзда тутилган.
Ушбу лойиҳа доирасида Корея Республикаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда замонавий кўчатчилик маркази барпо этилмоқда. Бу ташаббус маҳаллий қишлоқ хўжалиги соҳасида самарадорликни ошириш, сифатли ва экологик тоза кўчатлар етиштиришга йўналтирилган.
Шунингдек, лойиҳа доирасида молиявий ресурсларни тақсимлаш, жараённинг шаффофлигини таъминлаш ва ёрдам кўрсатиш мақсадида махсус ҳисоблар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. 2026 йилгача АКИС томонидан К-Фармънинг бошқаруви ва ишга тушиши учун зарур ходимлар тайинланиши режалаштирилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе