Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ўзбекистонда Хитой селексиясининг истиқболли навлари — пахтачиликдан боғдорчиликкача

Ўзбекистонда Хитой селексиясининг истиқболли навлари — пахтачиликдан боғдорчиликкача
Бугунги кунда Ўзбекистон ҳамда Хитой муносабатлари ҳар жабҳада ўз ривожини топмоқда. Бу борада сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам ҳамкорлик алоқалари сезиларли даражада ўсишга эришди. ▶Айниқса, жорий йил пахтачилик соҳасида Хитой тажрибасининг қўлланилиши, хорижий ғўза навлари, хусусан, Хитой навларининг мамлакатимиз ерларида экилиши ҳамда муваффақиятли синовлари бунга яққол мисол бўла олади. Қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришда тажриба алмашиш янги нав ва технологияларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш, экспорт ва импорт имкониятларини кенгайтириш мақсадида Хитойнинг Янглин кўргазмали зонани бошқариш қўмитаси Модерн қишлоқ хўжалиги халқаро ҳамкорлик гуруҳи ва бошқа бир қатор ташкилотчилар иштирокида ШҲТ қишлоқ хўжалиги базасининг Хитой савдо маркази томонидан Тошкент шаҳрида “Ихтисослашган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини аниқ буюртма қилиш, бизнес имкониятларини яратиш учун сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари” мавзусида ўтказилган кўргазмали семинар ҳам жорий ҳамкорлик алоқаларининг ифодаси десак, янглишмаган бўлар эдик. Агросаноатни ривожлантириш агентлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда илғор олма етиштиришга ихтисослашган фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳамда кўчатчилик хўжалиги вакиллари иштирок этган ушбу кўргазмали семинарда Хитойнинг олма навлари (кўчатлари ва олма маҳсулотлари) кўргазмаси ва маркетинги бўйича мулоқот ўтказилди. Кўргазма давомида иштирокчилар ўз тақдимотлари билан иштирок этишди. Уларда асосан, Ўзбекистон ва Хитой давлати ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида йўлга қўйилган лойиҳалар атрофлича баён этилди. Бундан ташқари иштирокчилар Хитойдан келтирилган олма навлари ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. Кўргазмали семинар якунида иштирокчилар Хитой олма навларини татиб кўришди ҳамда ўз фикрларини билдириб ўтишди. Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.