Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ўзбекистон–Эрон: аграр соҳада узоқ муддатли ҳамкорлик сари муҳим қадам ташланди

Пойтахтимизда бўлиб ўтган Ўзбекистон–Эрон қишлоқ хўжалиги бизнес-форуми доирасида икки мамлакат ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, мавжуд алоқаларни тизимли асосда ривожлантириш ҳамда истиқболдаги устувор йўналишларни белгилаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида узоқ муддатли дастур ишлаб чиқиш, ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш ва бизнес вакиллари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов эронлик тадбиркорлар билан ҳамкорликни ривожлантиришга катта аҳамият қаратилаётганини таъкидлаб, уларни мамлакатимизда фаолият юритиши ва янги лойиҳаларни амалга ошириши учун ваколат доирасида ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Шунингдек, икки давлат ишбилармон доиралари ўртасида доимий ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш муҳимлиги қайд этилди. Ўз навбатида, Эрон Ислом Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ғуломризо Нури бугунги бизнес-форум икки мамлакат вакиллари учун ўзаро тажриба алмашиш, янги ташаббусларни илгари суриш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш учун муҳим мулоқот майдони эканини таъкидлади. Йиғилиш якунида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Эрон Ислом Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида ишчи гуруҳ йиғилиши баённомаси имзоланди. Шунингдек, бир қатор йўналишларда ҳамкорлик битимлари имзоланди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.