Ўзбекистон—Эрон ҳамкорлиги янги йўналишларда ривожлантирилади

Аввал хабар берилганимиздек, айни кунларда Ўзбекистон–Эрон қишлоқ хўжалиги бизнес-форуми доирасида икки мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган музокаралар олиб борилмоқда.
Мазкур форум доирасида Миллий маркази тизимидаги академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти ҳамда Эроннинг Ярус Агро компанияси раҳбари, боғдорчилик бўйича эксперти Жавад Ҳоссеини ўртасида ҳамкорлик келишувгаэришилди.
Ҳамкорлик доирасида илмий-амалий тажриба алмашиш, замонавий боғдорчилик ва кўчатчилик технологияларини жорий этиш, агро-консалтинг хизматларини ривожлантириш, шунингдек, мевали боғлар ва кўчатзорларда янги турдаги ўғитларни синовдан ўтказиш бўйича қўшма ишларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, икки томон қўшма илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш, генетик материаллар алмашинувини йўлга қўйиш, тупроқ ва ўсимликларнинг ҳолатини лаборатория таҳлиллари асосида баҳолаш ҳамда замонавий диагностика усулларини ўрганиш бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олди.
Соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш мақсадида тренинглар ва маҳорат дарсларини ташкил этиш, интенсив боғларда юқори ҳосилдорликка эришиш агротехнологияларини ўрганиш, қуритилган мевалар ишлаб чиқаришини ривожлантириш ҳамда писта кўчатларини етиштириш технологияларини такомиллаштириш ҳам ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари сифатида белгиланди.
Мазкур келишув Ўзбекистон ва Эрон ўртасида боғдорчилик соҳасидаги илмий, инновацион ва амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, илғор тажрибаларни ўзаро алмашиш ҳамда замонавий агротехнологияларни амалиётга татбиқ этиш учун янги имкониятлар яратади.
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг.
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе