Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ўзбекистонга Иорданиядан Авасси қўйлари олиб келинди

Ўзбекистонга Иорданиядан Авасси қўйлари олиб келинди
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташаббуси билан Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институтига Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигидан юртимизга илк бор дунёдаги машҳур сут йўналишидаги қўй зотларидан бири — Авасси қўйлари олиб келинди. Авасси қўйлари, айниқса, юқори сут маҳсулдорлиги билан ажралиб турадиган зотлардан бири ҳисобланади. Ушбу зотнинг Ўзбекистонга олиб келиниши мамлакатимизда сут йўналишидаги қўйчиликни ривожлантириш, юқори маҳсулдор қўйларни кўпайтириш ва селексия ишларини янги босқичга олиб чиқишда муҳим қадам бўлди. Мазкур янгилик ҳақида "Қишлоқ ҳаёти" газетасининг навбатдаги сонида батафсил маълумот берилган. Тўлиқ тафсилотлар билан Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти директори Аъзамжон Нурматов ҳамда институт бўлим бошлиғи Шаҳноза Шоҳназарова ҳаммуаллифлигида чоп этилган "ЎЗБЕКИСТОН – ИОРДАНИЯ ҲАМКОРЛИГИ: СУТ ЙЎНАЛИШИДАГИ ҚЎЙЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЯНГИ ИСТИҚБОЛЛАРИ" сарлавҳали мақоладан билиб олишингиз мумкин. https://online.pubhtml5.com/ivfzl/rldz/ Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг. WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.