Қишлоқ хўжалиги вазирлиги масъуллари Жанубий Кореянинг "Жеонбук Течнопарк" ташкилоти вакиллари билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги ҳамкорлик доирасида мамлакатимизга грант асосида 50 та метан газида ишлайдиган трактор олиб келиш ҳамда улардан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар якунида мазкур техникаларнинг 35 тасини Республика агрохизматлар маркази (АКИС)га, қолган 15 тасини эса Инновацион ривожланиш агентлигига топшириш бўйича келишувга эришилди.
Ушбу лойиҳа қишлоқ хўжалигида замонавий, энергия тежамкор ва экологик тоза технологияларни кенг жорий этиш, соҳа самарадорлигини оширишга хизмат қилади.





