Ўзбекистонлик олимлар буғдойнинг сариқ занг касаллигига чидамли генотипларини аниқлади

Ўзбекистонлик олимларнинг буғдойнинг сариқ занг касаллигига чидамлилигини ўрганишга бағишланган илмий тадқиқоти ўсимликлар селексияси ва биотехнологияси йўналишидаги нуфузли “Плант Бреединг анд Биотечнологй” халқаро илмий журналида чоп этилди. Мазкур журнал Скопус халқаро илмий маълумотлар базасида индексланган бўлиб, биотехнология ва ўсимликшунослик йўналишлари бўйича Қ2 даражага эга. Мақолада юмшоқ буғдой намуналарининг сариқ занг (Пуккиниа стрииформис ф. сп. тритики) касаллигига чидамлилигини ДНК маркерлари асосида аниқлаш бўйича олиб борилган молекуляр-генетик тадқиқот натижалари ёритилган.
Тадқиқот муаллифлари сафидан Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бўлим бошлиғи Шермуҳаммад Саманов ҳам ўрин олган. Илмий изланиш Ўзбекистоннинг бир қатор илмий муассасалари олимлари ҳамкорлигида амалга оширилган.
Тадқиқот давомида 68 та буғдой генотипи 42 та юқори полиморф ДНК маркерлари ёрдамида таҳлил қилиниб, сариқ занг касаллигига чидамлилик билан боғлиқ муҳим генетик маркерлар аниқланган. Хусусан, Барк0187, Гwм340, Барк008 ва Гwм111 маркерлари касалликка чидамлилик билан ишончли боғлиқликка эга экани қайд этилган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, аниқланган маркерлар келгусида сариқ занг касаллигига чидамли буғдой навларини яратиш, селексия жараёнларини жадаллаштириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Тадқиқот натижалари маркерларга асосланган селексия дастурларини янада такомиллаштириш учун мустаҳкам илмий асос яратади.
Маълумот учун, сариқ занг буғдой ҳосилдорлигига жиддий зарар етказувчи энг хавфли касалликлардан бири ҳисобланади. Мазкур касалликка чидамли навларни яратиш бўйича олиб борилаётган тадқиқотлар минтақа озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади.
Тадқиқотнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин: https://www.kci.go.kr/kciportal/ci/sereArticleSearch/ciSereArtiView.kci?sereArticleSearchBean.artiId=ART003336543
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе