Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ўзбекистон–Миср ҳамкорлиги: органик полиз маҳсулотлари экспорти янги босқичда

Ўзбекистон–Миср ҳамкорлиги: органик полиз маҳсулотлари экспорти янги босқичда
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида Миср делегацияси вакили жаноб Шакер Муҳаммад Арафат иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Учрашув доирасида меҳмон институтнинг илмий-тадқиқот фаолияти, полиз экинларини етиштириш бўйича илмий ишланмалари ҳамда органик деҳқончиликни ривожлантиришга қаратилган изланишлар билан яқиндан танишди. Мулоқот давомида органик усулда қовун ва тарвуз етиштириш, маҳсулот сифатини халқаро стандартлар асосида таъминлаш, қайта ишлаш ҳамда экспорт талабларига мувофиқ маҳсулот тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, илмий ёндашувларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш, органик маҳсулотлар етиштириш ҳажмини ошириш ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди. Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг. WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.