Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ўзбекистон–Хитой: серқирра ҳамкорлик– юксак самара

Ўзбекистон–Хитой: серқирра ҳамкорлик– юксак самара
Серқирра ҳамкорлик икки мамлакат халқига ҳам фойда келтириб, улар томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Қайта тикланаётган “Буюк ипак йўли” лойиҳаси ҳар бир иштирокчи-давлатга ўз имкониятларидан тўла фойдаланиш, ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, савдо ва инвестиция соҳаларида қулай шароитлар яратиш, транспорт ва коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, туризм, таълим, маданият соҳаларида ҳамкорлик салоҳиятини оширишга хизмат қилади. Ўзбекистон ва Хитой бугун турли лойиҳалар, авваламбор, юқори технологиялар соҳасидаги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш борасидаги ҳамкорликни фаол ривожлантирмоқда. Шу жумладан, Ўзбекистонда Хитой капитали иштирокидаги фаолият юритган корхоналар сони ҳозирги кунда қарийб 2000 га яқинлашди. Бу эса, хитойлик ишбилармонларнинг Ўзбекистонга бўлган қизиқишининг ортиб бораётганидан дарак беради. Ўзбекистон учун Хитой билан стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш, кенг савдо-иқтисодий, инвестицион ва молиявий ҳамкорликни кенгайтиришни ўзаро манфаатдорлик ва тенг ҳуқуқлилик тамойилларига асосланган икки томонлама муносабатлар устувор йўналиш ҳисобланади. 1992-йилда имзоланган Икки томонлама Савдо-иқтисодий битимга кўра, икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик яратиш тартиби ўрнатилган. Ҳозирда Ўзбекистоннинг савдо соҳасидаги шериклари орасида Хитой иккинчи (Россиядан кейинги) ўринни эгаллайди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.