Озиқ-овқат хавфсизлиги: Аграр соҳага оид долзарб масалалар муҳокама қилинди

Бугун Тошкент давлат аграр университетида “Мамлакатнинг барқарор ривожланишида озиқ-овқат ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигининг ўрни” мавзусига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги масъуллари, Ўзбекистон “Аграр соҳа аёллари” уюшмаси вакиллари ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари иштирок этган мазкур тадбирда дастлаб озиқ-овқат хавфсизлигига доир қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, йўналишнинг глобал аҳамияти, халқаро стандартларга мос замонавий бошқарув ёндашувлари ва рискларни камайтириш механизмларининг ўрни алоҳида таъкидланди.
Тадбир давомида озиқ-овқат хавфсизлиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ўртасидаги фарқ ҳамда уларнинг долзарблигига бағишланган анимацион филм намойиш этилди. Мазкур тақдимот иштирокчиларда мавзуга оид аниқ ва тўғри тасаввур шаклланишига хизмат қилди.
Шундан сўнг соҳа мутасаддилари талаба ва магистрантларга янги авлод ўқув дастурларидаги ўзгаришлар, халқаро стандартларнинг таълим жараёнига интеграцияси ҳамда амалиётга йўналтирилган ўқитиш усулларининг афзалликлари ҳақида маълумот беришди.
Бундан ташқари, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича илмий тадқиқотларнинг долзарблиги, уларнинг амалий натижалари, мева ва сабзавотни сақлашнинг ишончли ва стандартларга мос технологиялари, шунингдек бу тизимларнинг иқтисодий самарадорлиги батафсил тушунтирилди.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм