Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро форум ўз ишини якунлади

Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро форум ўз ишини якунлади
Денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган давлатларнинг озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган нуфузли халқаро форум ўз ишини якунлади. Форумнинг ёпилиш маросимида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалигида барқарор ишлаб чиқаришни ривожлантириш, замонавий агротехнологияларни жорий этиш ҳамда савдо-логистика имкониятларини кенгайтириш масалалари юзасидан билдирилган фикр ва таклифлар сарҳисоб қилинди. Тадбир давомида иқлим ўзгариши, сув ресурсларининг чекланиши, логистика занжирларидаги узилишлар ва халқаро бозорлардаги ўзгаришлар озиқ-овқат хавфсизлигига бевосита таъсир кўрсатаётгани қайд этилди. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ўз нутқида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, логистика, савдо, илм-фан, инновация ва молиялаштиришни ягона тизим сифатида ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, халқаро тажриба алмашинуви, илғор технологияларни биргаликда жорий этиш, илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш барқарор озиқ-овқат тизимларини шакллантиришнинг муҳим омили экани қайд этилди. Форум якунида иштирокчилар озиқ-овқат хавфсизлиги умумий масъулият экани, ушбу йўналишда давлатлар ва халқаро ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш зарурлиги борасида якдил фикр билдирдилар. Форум ўзаро тажриба, билим ва ташаббусларни бирлаштирган муҳим халқаро мулоқот майдони сифатида ўз ишини якунлади. Эндиликда унда илгари сурилган таклиф ва ташаббусларни амалий лойиҳаларга айлантириш муҳим вазифа бўлиб қолади. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.