Қишлоқ хўжалиги вазирининг тегишли буйруғига асосан Рахманкулов Мурод Саид-Акбарович Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти директори лавозимига тайинланди.
Ушбу тайинловга қадар Мурод Саид-Акбарович Тошкент давлат аграр университети қишлоқ хўжалиги экинлари селексияси ва уруғчилиги кафедраси профессори лавозимида фаолият кўрсатган.

