Маълумки, дунёда энг сифатли пахта толаси Госсйпиум барбаденсе Л. турига мансуб навларда учрайди. Миср пахталари ҳам айнан шу турга киради. Бироқ бундай навларнинг асосий камчилиги — кечпишарлиги, узоқ вегетация даври ва касалликларга нисбатан заифлигидир. Бу эса уларни етиштириш имкониятини чеклаб келади. Олимларимиз ушбу муаммуога ҳам илмий ечим топди.
Гап шундаки, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти лабаратория мудирлари Виктор Автономов ва Аброр Қурбонов бошчилигидаги илмий гуруҳ томонидан олиб борилган кўп йиллик тадқиқотлар натижасида ғўзанингянги, юқорида таъкидланган муаммуоларга ечим бўлувчи тола узунлиги 41-42 мм бўлган “Сурхон-107” нави яратилди. Ушбу илмий ишланма Интелектуал мулк агентлиги томонидан патентланди.
Олимларимизни ушбу илмий ютуқ билан табриклаб, келгуси илмий фаолиятида омадлар тилаймиз!



