Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Пахта теримига тайёргарлик

Пахта теримига тайёргарлик

Пахта теримига тайёргарлик: Навоийда механизаторлар учун семинар ўтказилди

Жорий йилги пахта йиғим-терими мавсумида ҳосилни сифатли ва самарали йиғиб олиш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда соҳага алоқадор ташкилотлар томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 19-февралдаги ПҚ-67-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда пахта терими жараёнида қишлоқ хўжалиги техникасидан самарали фойдаланиш мақсадида Навоий вилоятида махсус ўқув курслари ташкил этилди.

Курсларда қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарлари, механизаторлар, ёрдамчи мутахассислар, ишлаб чиқарувчи корхоналар вакиллари ҳамда вилоят ва туман ташкилотлари масъуллари иштирок этди.

Шу йил Навоий вилоятига 30 та замонавий пахта териш машинаси етказиб берилди. Жумладан: 13 та “БОШИРАН 4МЗ-АК”, 2 та “СWАН 4МЗ-4”, 2 та “Жоҳн Деере 9970”, 13 та “ФМ WОРЛД”.

Машғулотларда иштирокчиларга техникалардан тўғри фойдаланиш, уларга хизмат кўрсатиш ҳамда мавсум самарадорлигини ошириш бўйича амалий кўникмалар берилди.

Семинар якунида механизаторларга сертификатлар топширилиб, уларнинг билим ва малакалари тасдиқланди.

Ушбу чора-тадбирлар келгуси пахта терими мавсумида ҳосилни тезкор ва сифатли йиғиб олишга хизмат қилиши билан бирга, қишлоқ хўжалигида механизация жараёнини янада ривожлантиришга замин яратади.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.