Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Пахта хом ашёсини йиғиб олишда тавсия ва амалий кўмак берилмоқда

Пахта хом ашёсини йиғиб олишда тавсия ва амалий кўмак берилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Пахтачилик кенгаши аъзолари ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ шу кунларда Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб турибди. Ишчи гуруҳ томонидан пахта хом ашёсини ўз вақтида йиғиб-териб олиб, қабул масканларига жамғариш борасидаги ишлар ўрганилмоқда. Бугун куннинг биринчи ярмида ишчи гуруҳ аъзолари Амударё туманидаги "ЭКО ТЕКС КЛУСТЕР" МАСъУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИга қарашли пахта қабул қилиш масканларида пахта хом ашёсини белгиланган тартибда қабул қилиш ҳолатларини ўргандилар. Бунда қабул қилинган хом ашё тўғрисидаги маълумотларни тегишли электрон платформага тўғри киритиш, уруғлик пахта ва Хитой навларига оид пахтани сақлашдаги талабларнинг бажарилишига жиддий эътибор қаратилди. Ушбу кластер тасарруфидаги 12 та пахта қабул қилиш масканларига 34 минг тонна пахта хом ашёсини қабул қилиш режалаштирилган. Ҳали тумандаги пахта далаларида ҳосил мўл. Ишчи гуруҳ аъзолари ҳосилни ўз вақтида йиғиб-териб олиш юзасидан кластерлар ва фермер хўжаликларига зарур тавсиялар ва амалий кўмак бермоқдалар. Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.