Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Пахта йиғим-теримига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди

Пахта йиғим-теримига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
Бугун Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов раҳбарлигида навбатдаги кенгайтирилган семинар ташкил этилди. Видео-конференс-алоқа шаклида ташкил этилган йиғилишда вазир ўринбосарлари, департамент ва бошқарма раҳбарлари, ҳокимларнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва туманлардаги фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди. Йиғилишда пахта йиғим-теримига тайёргарлик, қишлоқ хўжалиги техникаларидан самарали фойдаланиш, ҳосилни нобуд қилмасдан йиғиб олиш, транспорт ва ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Айни пайтда мамлакатимизда 1 800 дан ортиқ пахта териш машинаси мавжуд. Йиғилишда ушбу техникаларни мавсумга пухта тайёрлаш, техник ҳолатини кўрикдан ўтказиш ва ҳудудлар кесимида самарали тақсимлаш муҳим вазифа экани таъкидланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспексияси бошлиғи Аброл Вахабов ҳамда Ўзбекистон Фермерлар кенгаши раиси Ахтам Хаитов пахта йиғим-теримига тайёргарлик ва мавсумни уюшқоқлик билан ташкил этиш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Шунингдек, пахта териш машиналарининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, терилган ҳосилни ўз вақтида қабул пунктларига етказиш, транспорт масаласини мувофиқлаштириш ҳамда ҳосил нобудгарчилигига йўл қўймаслик бўйича вазифалар белгиланди. Йиғилишда ҳудудлардаги фермер хўжаликлари раҳбарларининг таклиф ва тавсиялари ҳам тингланди. Билдирилган фикрлар асосида мавжуд муаммоларни тезкор ҳал этиш ва пахта йиғим-теримини самарали ташкил қилиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди. Якунда масъулларга мавжуд техника ва ресурсларни тўлиқ сафарбар этиш, аниқланган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш ҳамда пахта йиғим-теримини юқори ташкилий даражада ўтказиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.