Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Пахтачилик илм-фанида янги босқич: натижа ва амалий самарадорлик — бош мезон

Пахтачилик илм-фанида янги босқич: натижа ва амалий самарадорлик — бош мезон
Бугун Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтига ташриф буюрди. Ташриф давомида институтнинг бугунги фаолияти, илмий салоҳияти ва пахтачилик соҳасида олиб борилаётган тадқиқотларнинг амалий натижадорлиги танқидий-таҳлилий руҳда кўриб чиқилди. Институтнинг селексия ва уруғчилик йўналишидаги ишлари, янги навларни яратиш ва синовдан ўтказиш, замонавий агротехнологияларни ишлаб чиқиш ҳамда илмий ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бугунги талабдан келиб чиқиб, илмий тадқиқотларни амалиёт билан боғлаш, яратилаётган нав ва технологияларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда институтнинг илмий салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш бўйича устувор вазифалар белгиланди. Шу пайтга қадар Республика АКИС маркази раҳбари лавозимида ишлаб келган Акмал Туланов Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти директори этиб тайинлангани қайд этилди. Институт жамоаси билан мулоқот давомида мавжуд муаммолар, таклиф ва ташаббуслар ҳам муҳокама қилинди. Якунда масъулларга фаолиятни янги босқичга олиб чиқиш, илмий изланишларнинг амалий қийматини ошириш ва пахтачиликда замонавий ёндашувларни кенг жорий этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.