Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Пахтачилик илмини ривожлантиришда Ўзбек–Хитой ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилмоқда

Пахтачилик илмини ривожлантиришда Ўзбек–Хитой ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилмоқда

Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтида Хитой Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси қошидаги Пахтачилик илмий-тадқиқот институти ҳамда Хитой Фанлар академияси қошидаги Ғарбий қишлоқ хўжалиги институти билан ҳамкорликда “Пахтачилик тармоғини ривожлантириш бўйича Хитой–Ўзбекистон” мавзусида онлайн илмий конференсия ўтказилди.

Тадбирни Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори, академик Шодмон Намозов очиб, пахтачилик соҳасида халқаро илмий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Шунингдек, у Хитой Пахтачилик илмий-тадқиқот институти ҳамда Ғарбий қишлоқ хўжалиги институти директори, профессор Гао Лей бошчилигидаги хитойлик мутахассисларнинг ҳамкорлик ташаббуслари учун миннатдорлик билдирди.

Конференсия доирасида молекуляр-генетик ва биокимёвий усуллар асосида ғўзанинг комплекс селексиясини олиб бориш, Хитой–Ўзбекистон қўшма селексияси орқали серҳосил ғўза навларини яратиш, ғўза навларида тола ҳосилдорлигини оширишнинг назарий ва амалий жиҳатлари юзасидан илмий тақдимотлар қилинди.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда органик пахта етиштиришнинг илмий асослари ва ривожланиш истиқболлари, қишлоқ хўжалиги экинларини интеллектуал бошқариш технологиялари, сув танқислиги шароитида ғўзани суғоришда замонавий детекторлардан фойдаланиш, тупроқ унумдорлиги ва пахта ҳосилдорлигини оширишга қаратилган қисқа ротацияли алмашлаб экиш тизимини такомиллаштириш каби долзарб йўналишлар атрофлича муҳокама қилинди.

Конференсия якунида икки давлат олимлари иштирокида қўшма дала тажрибалари ва кўргазмаларини ташкил этиш, ғўза селексияси ва биотехнологиялар соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш, ғўза навлари селексияси ҳамда уруғлик чигит сифатини биргаликда назорат қилиш, халқаро лойиҳаларга қўшма буюртмалар тайёрлаш ҳамда кадрлар тайёрлаш дастурларини, жумладан магистр ва докторантларни қўшма тарзда тайёрлаш бўйича муҳим келишувларга эришилди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.