Пахтачилик мавсумига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди

Бугун қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов раислигида пахтачилик мавсумига тайёргарлик масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
ℹУнда жорий йилги пахта мавсумига тайёргарлик доирасида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар кўриб чиқилди. Жумладан, ҳудудларда ерларни сифатли тайёрлаш, агротехник тадбирларни ўз вақтида бажариш, уруғлик чигит билан таъминлаш ҳамда техника ва ресурслардан самарали фойдаланиш масалалари таҳлил қилинди.
Вазир мавжуд муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш, жойларда ишларни тизимли ташкил этиш ва жараёнлар устидан назоратни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
Шунингдек, пахта мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда амалга ошириш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.
ℹЙиғилиш якунида пахта етиштириш жараёнларини самарали ташкил этиш ва ҳосилдорликни оширишга қаратилган вазифалар белгиланди.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм