Пахтачилик соҳасида Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда

2025- йилда "1-Агробереке" МЧЖ томонидан уруғни қайта ишлаш заводи ташкил этилиши режа қилинган. Шу боис, "Агробереке" МЧЖ вакиллари бошчилигидаги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Республика агрохизматлар маркази ходимлари, Республика Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспексияси бўлим бошлиғи, Андижон вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи, "Мадонис" хусусий уруғчилик компанияси раҳбари ва соҳада фаолият олиб бораётган бир қатор мутахассислар Хитой Халқ Республикасининг Шинжон
провинсиясида бўлиб турибди.
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад, пахтачилик бўйича илғор тажрибаларни ўрганиш, малака ошириш ва келгусида юртимизда юқори ҳосилдорликка йўналтирилган агротехнологияларни жорий этишдан иборат.
Делегациянинг илк манзили Корла шаҳрида жойлашган "Хинжианг Ҳуимин Генерал Индустрй" уруғ тайёрлаш корхонаси бўлди.
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе