Пахтачиликда илм-фан ютуқлари ва илғор агротехнология олиб кирилгани, юқори унумдор хорижий навлар экилгани ҳисобига миришкор деҳқон ва фермерларимиз томонидан 875 минг гектар ерда 4 миллион…

тоннага яқин хирмон яратилди. Илк бор пахтада ўртача ҳосилдорлик 46 сентнерга етди.
Жорий йил 3 мингдан зиёд фермер гектаридан ўртача 50-60 сентнерлик, 1,5 минги 70 сентнерлик маррадан ўтиб, пахтачиликда ўзининг тажриба мактабини яратди.
Ғаллакорларимиз ҳам янги маҳаллий навлар ва биотехнология орқали бу йил 8 миллион 400 минг тонна хирмон яратди, ўртача ҳосилдорлик 85 сентнерга етди. Бунда ҳар бир гектар ердан 100 сентнердан ҳосил олган 3,5 мингдан зиёд фермерларимизнинг муносиб ҳиссаси бор.
Шоликорларимизнинг меҳнати ҳам алоҳида эътироф этилди. Улар бу йил 268 минг гектарда шоли экиб, 1 миллион 340 минг тонна ҳосил олди, ўртача ҳосилдорлик 50 сентнерга етди.
Сув масаласи долзарб бўлган ҳозирги даврда фермерларимиз шолининг ўзида 35 минг гектарда сув тежовчи технология қилгани, 45 минг гектарда шолини кўчат усулида эккани учун 350 миллион куб метр сув тежалди.
Факебоок|Инстаграм|Х