Пахтачиликда илм ва амалиётни боғлаган олим

Таниқли олим, биология фанлари доктори, профессор Саид-Акбар Раҳмонқулов таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланди.
Мукофот “Экологик биохилма-хилликни асраш ва глобал иқлим ўзгариши шароитида пахтачиликни барқарор ривожлантиришда биологиянинг аҳамияти” мавзусидаги халқаро анжуман доирасида эълон қилинди.
Тадбирни Президент маслаҳатчиси Шуҳрат Ғаниев очиб, Президент Фармонига мувофиқ, олимга ушбу юксак мукофот топширилишини маълум қилди.
Қайд этилишича, профессор Раҳмонқулов қарийб 70 йиллик илмий фаолияти давомида 400 дан ортиқ илмий ишлар яратган, ўнлаб шогирдлар етиштирган ҳамда юқори ҳосилдор ғўза навларини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этган.
⏫ Унинг илмий мактаби бугунги кунда ҳам пахтачиликни ривожлантириш, селексия ва биотехнология йўналишида муҳим ўрин тутмоқда.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм