Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Пахтачиликда кечиктириб бўлмайдиган ишлар белгилаб олинди

Пахтачиликда  кечиктириб бўлмайдиган ишлар белгилаб олинди
Бугун Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов мамлакатимиз пахтачилик соҳасида қилинадиган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Пахтачилик кенгаши вакиллари, вазирликнинг тегишли бошқармалари бошлиқлари, соҳага алоқадор тизим ташкилотлари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, куни кеча Давлатимиз раҳбари озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, пахта ва ғалла ҳосилдорлигини ошириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишиш чоғида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш энг долзарб вазифа эканлигини таъкидлаб, мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган ишлар билан бирга, айнан, пахтачиликда ҳар бир ишга илмий ёндашиш лозимлигига эътибор қаратган ва галдаги вазифаларни белгилаб берган эди. Видео-конференс-алоқалоқа шаклида ўтказилган йиғилишда вазир дастлаб, тақдимот чоғида белгиланган топшириқларнинг ижросини кечиктирмасдан таъминлаш, хусусан, 2025-йилги мавсумга ҳозирдан тайёргарликни бошлаш, бунда энг аввало, пахта экиладиган дала майдонлари, уларга жойлаштириладиган ғўза навлари, шунингдек, ернинг мелиоратив ҳолатига, мавсум давомида ғўзанинг вегетатив ҳолатига масъул шахслар ҳамда фермерлар ҳақида барча маълумотларни ўзида жамлаган омбор китобини ҳар бир туманлар кесимида ишлаб чиқиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди. Омбор китобини яратишда туманлардаги пахта экиладиган контурларнинг ҳолати, ўтган йили қандай навлар экилганлиги ҳақидаги маълумотларни киритиш юзасидан Пахтачилик кенгаши олимлари ва масъуллар ҳам ўз фикрларини ўртага ташлашди. Бу йил мамлакатимизда илк бор тажриба сифатида 100 минг гектар ер хорижий ғўза навлари учун ажратилган бўлиб, шундан 72 минг гектарида Хитой Халқ Республикасининг "ВТ" иккинчи авлод ғўза навлари етиштирилган эди. Хитой агротехнологияси бўйича илм ва инновацияларни қўллаш асосида парваришланган бу навлардан кўзланган ҳосил олинди. 2025-йилда мамлакатимизда жами пахта экиладиган майдонларнинг 20 фоизига хорижий ғўза навларини жойлаштириш тўғрисида сўз юритар экан, вазир Иброҳим Абдураҳмонов айни пайтда келгуси йил учун Хитой ғўза навларига мансуб 14 минг тонна уруғ жамғарилганлиги, уни экишда эса илмга асосланган тартибларга амал қилиш лозимлиги, бунинг учун Пахтачилик кенгаши ва вазирликнинг тегишли тизим ташкилотлари масъуллари жойларда тушунтириш ишларини олиб боришлари юзасидан тегишли кўрсатмалар берди. Шунингдек, 2025-йилда 200 минг гектар ерда маҳаллий навларни ҳам мана шундай технология, яъни, чигитларни плёнка остига қўшқатор қилиб экиб, томчилатиб суғориш асосида етиштириш лозимлиги, бунинг учун илдизи ерга чуқур кирмайдиган Султон, С-8290 каби навларни танлаб олиш лозимлиги юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.