Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Пахтачиликда сифат, интизом ва илмий ёндашув — юқори ҳосилдорлик гарови

Пахтачиликда сифат, интизом ва илмий ёндашув — юқори ҳосилдорлик гарови
Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов соҳада амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги, пахта парвариши ҳолати ҳамда агротехник тадбирларнинг боришини ўрганиш мақсадида Сурхондарё вилоятида бўлиб турибди. Ташриф давомида вазирга Пахтачилик кенгаши аъзолари, вазирликнинг тизим ташкилотлари раҳбарлари ҳамроҳлик қилмоқда. Дастурга мувофиқ, дастлаб Термиз туманидаги “Қорахон Янгиариқ” ҳамда “Қорахон Пахтакор” фермер хўжаликларининг пахта дала майдонлари кўздан кечирилди. Далаларда ғўзанинг ривожланиш ҳолати, агротехник тадбирларнинг сифати, суғориш, озиқлантириш ва зараркунандаларга қарши кураш ишлари жойида таҳлил қилинди. Вазир ўз навбатида, Сурхондарё воҳасида пахтачиликнинг бой тажрибаси ва анъаналари мавжудлигини таъкидлаб, бугунги иқлим шароитида юқори ҳосилдорликка эришиш учун агротехник тадбирларни илмий асосда ва ўз вақтида бажариш муҳимлигини қайд этди. Айниқса, ғўзанинг ҳар бир ривожланиш босқичида ўсимликнинг биологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда парвариш юзасидан амалий тавсияларини берди. Шундан сўнг “Қорахон Пахтакор” фермер хўжалиги дала майдонида туман фермерлари иштирокида амалий семинар ташкил этилди. Семинар давомида вазир бевосита даладаги ғўза намуналарини таҳлил қилиб, ўсимликнинг ҳозирги ҳолати, ҳосил элементлари, вегетатив ва генератив ривожланиш жараёнлари хусусида тушунтириш берди. Шунингдек, "Пахтачиликда юқори ҳосилдорликка эришишнинг 8 та қонуни"нинг мазмун-моҳияти фермерларга амалий мисоллар орқали тушунтирилди. Мазкур тамойилларга қатъий амал қилиш ўсимликнинг соғлом ривожланишини таъминлаш, озиқа моддалари ва сувдан самарали фойдаланиш, касаллик ҳамда зараркунандалар хавфини камайтириш, натижада эса юқори ва сифатли ҳосил олишга хизмат қилиши таъкидланди. Семинар якунида фермерларнинг саволларига жавоб берилди, мавжуд муаммолар юзасидан тавсиялар билдирилди ҳамда ҳар бир дала шароитидан келиб чиқиб агротехник тадбирларни илмий тавсиялар асосида ташкил этиш бўйича зарур кўрсатмалар берилди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.