Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Топ Янгиликлар

Пахтачиликда замонавий ёндашув ва юқори агротехнологиялар

Пахтачиликда замонавий ёндашув ва юқори агротехнологиялар

Сирдарё вилоятида “Пахтачиликда жорий этилган янги агротехнологиялар самараси ва хорижий ғўза навларининг ҳосилдорлик кўрсаткичлари” мавзусида пресс-тур бўлиб ўтди.

Тадбир Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилиб, унда оммавий ахборот воситалари вакиллари, соҳа мутахассислари ҳамда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий-тадқиқот институтлари олимлари иштирок этдилар.

Пресс-тур давомида “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти мутахассислари пахта етиштиришда илғор агротехнологияларни жорий этиш бўйича амалий кўргазмалар ўтказдилар. Хусусан, учувчисиз учиш аппаратлари — дронлар ёрдамида агротехник тадбирларни бажариш жараёнлари иштирокчиларга намойиш этилди.

Шунингдек, иштирокчилар “Баширан” русумли пахта териш машиналари ёрдамида амалга оширилаётган механизациялашган терим жараёнларини кузатдилар. Улар ушбу техниканинг унумдорлиги, ишончлилиги ва меҳнат самарадорлигини оширишдаги афзалликлари билан яқиндан танишдилар.

Мутахассислар таъкидлашича, янги авлод пахта териш машиналари даланинг релефи, ўсимлик зичлиги ва тупроқ намлигига мос равишда ишлай олади. Рақамли бошқарув тизими орқали эса терим жараёни реал вақт режимида мониторинг қилинади.

Замонавий агротехнологияларни кенг жорий этиш қишлоқ хўжалиги тармоғининг ривожида муҳим босқич бўлиб, ресурслардан оқилона фойдаланиш, ҳосилдорликни ошириш ҳамда экологик барқарорликни таъминлашга хизмат қилмоқда.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.