Пахтачиликни ривожлантириш йўлида яна бир қадам

Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Халқаро пахтачилик маслаҳат кенгаши ижрочи директори Эрик Трактенбергни қабул қилди.
Унда жорий йилнинг октабр ойида Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган ВИИИ “Халқаро пахта илмий-тадқиқоти конференсияси” тадбирга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон билан пахтачилик йўналишида ҳамкорликни чуқурлаштириш, Халқаро пахтачилик маслаҳат кенгашининг мамлакатдаги фаолиятини кенгайтириш, ташкилотга аъзо мамлакатларга самарали хизмат кўрсатиш йўлларини топиш ва пахтачилик йўналишидаги лойиҳаларни кўпайтириш, шу жумладан, конференсия олди тарғибот тадбирларини амалга ошириш масалалари муҳокама марказида бўлди.
Вазир Иброҳим Абдураҳмонов ўз навбатида агросаноат соҳасида ҳамкорликни кучайтириш, фермерларга хизмат кўрсатишнинг янги тизимини йўлга қўйиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аграр соҳадаги ўзаро муносабатларни ривожлантиришнинг муҳим йўналишларидан ҳисобланган пахта етиштириш ва уруғчилик, пахтачилик тармоғининг янги истиқболлари юзасидан мавжуд келишувлар ва кластерлар фаолиятини яна-да ривожлантириш ҳамда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш истиқболлари юзасидан ўз таклифларини ўртага ташлади.
Қолаверса, конференсияни юқори савияда ўтказиш бўйича ҳозирдан ишчи гуруҳ ўз ишини бошлагани, мазкур конференсия бизнесни ривожлантиришга йўналтирилгани тадбиркорлар ўртасида эркин мулоқот, бизнес алоқалар ва музокаралар учун кенг имкониятлар яратиши ҳамда соҳа ривожи учун муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм