Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтида олий таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун май ойида ташкил этилган "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш йўналиши"даги 144 соатлик малака ошириш курси ўз якунига етди.
Машғулотлар давомида талабаларга дарс ўтишда қўлланиладиган янги ва интерактив педагогик методикалар, рақамли таълим воситалари ҳамда педагогикадаги сўнгги тенденсиялар чуқур таҳлил қилинди.
Тингловчилар соҳадаги сўнгги инновациялар, маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлашнинг илғор технологиялари бўйича билимларини мустаҳкамладилар.



