Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Перуда ўтаётган халқаро сессияда Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда

Перуда ўтаётган халқаро сессияда Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда
Шу кунларда Перуда Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги учун Ўсимликлар генетик ресурслари бошқаруви кенгашининг 11-сессияси бўлиб ўтмоқда. Ушбу нуфузли анжуманда 100 дан ортиқ давлатлар вакиллари қатнашмоқда. Унда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти директори Зафар Зияев ҳам иштирок этмоқда. “Сессиянинг очилиш маросими ўзига хос тарзда Перунинг туб маҳаллий деҳқонлари чиқиши билан эсда қоларли бўлди. Сессияда Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги учун Ўсимликлар генетик ресурслари бўйича Халқаро шартнома бош директори жаноб Кент билан учрашиб, келгусидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикрлашдик”, — деб ёзган Зафар Зияев ўзининг Факебоок саҳифасида. Пост ҳаволаси: https://www.facebook.com/share/v/1Zw9GiZTo1/ Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.